“Локомотив” Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 “А” гуруҳидан ўрин олди

Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида қитъамиздаги клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақа саналадиган Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу турнирда Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон Кубоги соҳиби – Тошкентнинг “Локомотив” клуби мусобақадаги иштирокини тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлайди. Жамоамиз қуръа якунларига кўра, “А” гуруҳидан ўрин олди ва “Ал Аҳли” (БАА), “Ал Тавун” (С. Арабистони) ҳамда Плей-офф 3 ғолибига қарши баҳс олиб боради.

photo_2016-12-13_16-12-39