“Локомотив” – “Ал Иттиҳод” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров қатнашди.
– Йигитларнинг ўйинидан қониқдим. Бир ҳафтада учинчи ўйинимизни ўтказдик. Иккинчи таймни фаол бошлагандик, афсуски четлатиш барча режаларимизни бузиб юборди. Мана шундай ўйинлар кўпроқ бўлса яхши бўларди. “Бухоро”га қарши ўйинда ҳам баъзи бир ўйинчиларимизнинг соғлиғида муаммолари бор эди. Шунинг учун ҳам бугун ҳужумда сустроқ ўйнадик.
Жавоҳир Илёсов: – Ўйин қизиқ бўлди деб ўйлайман. Иккала жамоа ҳам ютиб кетиши мумкин эди. Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Ўтган ўйинлардаги ҳаяжоннинг сабаби тажрибам камлигида эди, ОЧЛда дебют қилаяпман. Ўйиндан ўйинга тажриба тўплаб борамиз.