“Локомотив” ОАВ ходимларини матбуот анжуманига таклиф этади

22 апрель куни Осиё чемпионлар лигаси 4-тур доирасида “Локомотив” – “Ал Иттиҳод” учрашуви бўлиб ўтади.

“Локомотив” учун ниҳоятда муҳим бўлган баҳс “Локомотив” стадионида ўтказилади ва 18:00да бошланади. Эртага, яъни 21 апрель куни эса ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилади.

“Локомотив” стадиони матбуот анжуманлар залида ўтказиладиган тадбир соат 16:00да бошланади. Бунда дастлаб “Ал Иттиҳод” бош мураббийи Жосе Луис Пандо ҳамда жамоанинг бир нафар футболчиси саволларга жавоб қайтаради.

Соат 16:20 дан бошлаб эса “Локомотив” устози Андрей Фёдоров ҳамда жамоанинг асосий таркиб футболчиларидан бири журналистлар билан мулоқот қилади. Мазкур матбуот анжуманига спорт соҳасида фаолият юритаётган журналистларни таклиф этиб қоламиз.

Эртага шунингдек, ҳар икки жамоа “Локомотив” стадионида ўйинолди расмий машғулотини ўтказади. “Локомотив” иштирокидаги машғулот соат 16:45да, “Ал Иттиҳод” машғулоти соат 18:00да бошланади. Ҳар икки машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ ходимлари учун очиқ бўлади.