Андрей Фёдоров: “Биринчи бўлим қийин ўтди”

“Локомотив” – “Андижон” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар жамоаси бош мураббийи Андрей Фёдоров қатнашди.

– “Локомотив”нинг барча мухлисларини табриклайман. Ўйиннинг биринчи бўлими қийин ўтди. Очко учун бу ерга келган рақибимиз асосан ҳимояда ўйнади. Бундай ўйинларда тезкор гол уриш керак бўлади. Шундагина рақиблар очилади. Танаффусдан кейинги тезкор гол эса рақибни доимий босимда ушлашга ёрдам берди. Шогирдларимга раҳмат айтаман.