“Андижон” билан баҳс Тошкентга кўчирилди, ўйин “Локомотив”да бўлади

Маълумки, 5-6-7 апрель кунлари Суперлигада 3-тур учрашувлари ўтказилади.

Навбатдаги турни “Локомотив” меҳмонда “Андижон”га қарши ўтказиши лозим эди. Бироқ Андижондаги стадион мавсумга тўлиқ тайёр бўлмагани боис “Андижон” футбол клубининг илтимосига кўра ўйин Тошкентга кўчирилди.

Ўйин Тошкентга кўчирилганини ПФЛ тасдиқлади ва ташкилот раҳбарияти бу ҳақда қарор қабул қилди. Шундай қилиб Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Андижон” беллашуви 4 апрель куни “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади ва 18:00да бошланади.

Аслида бу учрашув Суперлига тақвимига кўра 5 апрель куни бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ шу куни “Пахтакор” ўз майдонида ўйнаши сабабли ПФЛ “Локомотив” – “Андижон” баҳсини 4 апрелга белгилади. Мазкур учрашувда “Локомотив” майдон эгаси сифатида тўп тепади.