Кеча бўлиб ўтган Суперлига 2-тур учрашувида “Локомотив” ғалабага эришди.
“Темирйўлчилар” ўз уйларида “Навбаҳор”га қарши баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Ўйиндаги ягона гол 64-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилди. Кеча ўйинни стадионда 4000дан зиёд мухлис кузатиб борди.
Қуйида “Локомотив” стадионига ташриф буюрган мухлислар суратларини тақдим этамиз.