Олег Зотеев 100лик маррани забт этди

2015 йилдан бери “Локомотив” таркибида тўп тепиб келаётган Олег Зотеев ўзига хос рекорд қайд этди.

Гап шундаки, чап қанот ҳимоячисининг “Локо” сафида Ўзбекистон миллий чемпионатидаги ўйинлари сони 100тага етди. Маълумот учун, Зотеев 2015 йил “Локомотив”да 20та, 2016 йил 26та, 2017 йил 25та ва 2018 йил 28та учрашувда майдонга тушган.

У шунингдек, олий лигада “темирйўлчилар” либосида 7та гол урган. Бу мавсум ҳисобидан эса Зотеев Суперлига 1-турида “Пахтакор”га қарши тўп тепганини ҳам ҳисобга олсак, унинг олий лига (Суперлига)даги ўйинлари 100тага етди. “Локомотив”га келгунига қадар “Олмалиқ” ва “Бунёдкор” сафида ҳаракат қилган футболчи ҳар икки клуб сафида жами 90та ўйин ўтказганди. Эндиликда унинг чемпионатдаги барча ўйинлари сони 190тани ташкил қилмоқда.