Мухлислар учун! “Локомотив” – “Навбаҳор” учрашувида UZMOBILEдан чиройли рақамлар ўйналади

Ўзбекистонннинг амалдаги чемпиони “Локомотив” Суперлига 2-тур учрашувини ўз майдонида ўтказади.

“Темирйўлчилар” 30 март куни “Локомотив” стадионида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан куч синашишади. Ўйин 19:00да бошланади.

Шу куни “Локомотив” стадионига келиб чипта харид қилган мухлис UZMOBILE алоқа операторидан чиройли рақамга эга бўлиш имкониятини қўлга киритади. Учрашувнинг танаффус вақтида мухлислар учун лотерея ўйналади ва омадли чипта эгасига UZMOBILE компанияси томонидан чиройли рақам тақдим этилади.

Шундай экан, 30 март куни ТТЗ “Локомотив” стадионида бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Навбаҳор” баҳсини ўтказиб юборманг.