“Локомотив” истироҳат боғида “Локо” футболчиларидан дастхат-шоу

Бугун “Локомотив” истироҳат боғида “Локомотив” футболчилари ва мухлислар ўртасида учрашув ташкил қилинди. Уч соатга яқин давом этган тадбир истироҳат боғига ташриф буюрган ҳамюртларимизда, айниқса ўсмир-ёшларда илиқ таассурот қолдирди. Чунки ёшлар ўзларининг севимли футболчилари билан учрашиш имкониятига эга бўлишди.

Ўлкамизда баҳор ҳавоси кезиб юрибди, Наврўз яқин, шу боис бундай тадбир ўтказиш айни муддао бўлди. Айтиш мумкинки, бугунги учрашув “Локомотив” истироҳат боғининг мажозий маънода очилиш мавсумини бошлаб берди. Футболчилар ўз мухлисларига дастхат улашиб эсдалик суратга тушишди. Тадбир давомида бир гуруҳ санъаткорлар ва гуруҳлар ҳам ўз чиқишлари билан сайлга келганларни хушнуд этишди. Бир сўз билан айтганда, бугунги тадбир ҳаммада илиқ таассурот қолдирди.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.

img_0330 img_0329 img_0320 img_0299 img_0284 img_0270 img_0269 img_0267 img_0229 img_0208 img_0203 img_0183 img_0172 img_0170 img_0167 img_0160 img_0137