Андрей Фёдоров: “Хатолар футболчиларники эмас, жамоаники бўлади”

Ўзбекистон Суперлигасининг 1-тури доирасида “Пахтакор”дан учралган мағлубиятдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Пахтакор”ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинни тўлиқ тахлил қиладиган бўлсак, биз 1:3 ҳисобидаги мағлубият эмас, дурангга лойиқ эдик деб ўйлайман. Хатолар ўйинчиларники эмас, жамоаники бўлади. Иккинчи бўлим бошида биз ўзимизни йўқотиб қўйдик. Голлардан кейин “Пахтакор” ёпилиб олди ва ҳимояга кўпроқ эътибор берди. Ҳаёт тўхтаб қолмайди. Энди хатоларни ўрганиб чиқиб, уларни қайтармасликка ҳаракат қиламиз”, – деди Фёдоров.