“Локомотив” Қатар пойтахтида

“Локомотив” футбол клуби Осиё чемпионлар лигаси 2-тур учрашувини ўтказиш учун Қатар пойтахти Доҳага етиб келди. Бугун эрталаб соат 9:00да Тошкентдан чартер рейс билан парвоз қилган “темирйўлчилар” уч ярим соатлик парвоздан сўнг манзилга етиб келишди.

Хабарингиз бор, эртага 11 март куни “Локомотив” Қатарнинг “Ал Райан” клубига қарши баҳс олиб боради. Мазкур беллашув маҳаллий вақт билан 18:35 (Тошкент вақти билан 20:35)да старт олади. “Локомотив” 1-турни ўз майдонида БААнинг “Ал Ваҳда”га клубига қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Эртанги рақиб “Ал Райан” эса илк турда Саудия Арабистонининг “Ал Иттиҳод” клубига 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Локомотив” Доҳада “Wyndham Grand Regency” меҳмонхонасига жойлашди. Бугун кун тартибидан ўйинолди митинг, матбуот анжумани ҳамда расмий машғулот ўрин олган. Митинг 14:00да бошланади. “Локомотив” иштирокидаги матбуот анжумани 15:15га белгиланган. Расмий машғулот эса 18:30да старт олади.

“Локомотив”нинг Доҳага келган таркиби

Дарвозабонлар:
Маъмур Икромов
Жавоҳир Илёсов

Ҳимоячилар:
Олег Зотеев
Шуҳрат Муҳаммадиев
Даврон Ҳошимов
Ислом Тўхтахўжаев
Анзур Исмоилов
Авазбек Ўлмасалиев

Ярим ҳимоячилар:
Сардор Мирзаев
Йован Жокич
Ҳусниддин Ғофуров
Игорь Йелич
Жамшид Искандеров
Азиз Амонов
Диёр Туропов
Арслонмурот Аманов
Бобур Эргашев

Ҳужумчилар:
Темурхўжа Абдухолиқов
Филип Райевац
Алишер Шоғуломов