“Локомотив”нинг кейинги режалари

“Локомотив” 11 март куни Осиё чемпионлар лигасида 2-тур учрашувини ўтказади.

Жамоа кеча, 8 март куни “Пахтакор”га қарши Суперлиганинг дастлабки турида майдонга тушиши лозим эди. Бироқ ПФЛ ҳар икки жамоани ОЧЛда муҳим баҳс кутиб турганини инобатга олиб ўйинни 16 мартга қолдирди. Натижада “Локомотив”нинг режалари бироз ўзгарди ва жамоа машғулот орқали ОЧЛ баҳсига тайёргарликни бошлади.

Энди “темирйўлчилар” 11 март куни Доҳада ОЧЛ 2-тур доирасида “Ал Райан”га қарши майдонга тушишади. Мазкур беллашув маҳаллий вақт билан 18:35 (Тошкент вақти билан 20:35)да старт олади. Жамоа аъзолари эртага эрталаб чартер рейс орқали Қатар пойтахти сари парвоз қилишади. Эртага кун тартибидан ўйинолди матбуот анжумани, митинг ҳамда расмий машғулот ўрин олган.

Бугун “Локомотив” футболчилари асосий майдонда машғулот ўтказишди. Бироздан сўнг машғулотдан фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Жамоамиз душанба куни “Ал Райан”га қарши ўйнаб бўлганидан сўнг яна чартер рейс билан Тошкентга қайтиб келади ва 16 март куни бўладиган “Пахтакор” билан ўйинга ҳозирликни бошлайди.

ОЧЛ. Гуруҳ босқичи. 2-тур. 11 март

“АЛ РАЙАН” (Қатар) – “ЛОКОМОТИВ” (Ўзбекистон)

Стадион: “Жассим бин Ҳамад” (Jassim Bin Hamad Stadium)

Бошланиш вақти: 18:35 (Тошкент вақти 20:35)

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.