Мухлисларга раҳмат! Ислом Тўхтахўжаев ОЧЛ 1-тур энг чиройли гол муаллифи

ОФК сайтида давом этган сўровнома ўз якунига етди.

Сайт ходимлари Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-турида киритилган энг чиройли голни аниқлаш учун сўровнома ўтказишди. Чиройли голлар орасида “Локомотив” ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевнинг “Ал Ваҳда” дарвозасига киритган голи ҳам бор эди. Кўрган бўлсангиз керак, Ислом жарима тўпини маҳорат билан амалга оширди.

Бир кун давом этган сўровномада 2262 мухлис қатнашиб, шулардан 1441 нафари Ислом Тўхтахўжаевга овоз беришди. Натижада “Локо” сардори 64 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллади ҳамда унинг голи ОЧЛ 1-туридаги энг чиройли гол деб топилди. Шу ўринда Ислом Тўхтахўжаев учун овоз берган барча мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламиз.