Сиз “Локомотив” мухлисимисиз? Унда ажойиб имкониятни қўлдан бой берманг

“Локомотив” футбол клуби ўз мухлисларига қувонч улашишда давом этади.

17 март куни ТТЗ “Локомотив” истироҳат боғида соат 14:00дан 17:00га қадар “Локомотив” футбол клуби ўз ишқибозлари билан учрашув ташкил этади. Шу куни истироҳат боғига ташриф буюрган мухлислар “Локомотив” футболчиларидан дастхат олишлари, улар билан суҳбатлашиш ҳамда эсдалик учун суратга тушишлари мумкин.

Шунингдек, Сизни тадбирдан ўрин олган “Футбол оқшоми” дастури ҳам кутмоқда. Мухлислар учун бу ерда эсдалик суратга тушиш учун фото ҳудудлар ташкил қилинади, истироҳат боғи бўйлаб қувноқ муҳит ҳукм суради ҳамда тадбир якунида бир олам илиқ таассуротлар билан қайтишингиз мумкин.

Агар Сиз “Локомотив”га бефарқ бўлмасангиз, унда 17 март куни “Локомотив” истироҳат боғига ташриф буюринг ва севимли жамоангиз билан учрашиш имкониятини қўлдан бой берманг. Сизни 17 март, ТТЗ “Локомотив” истироҳат боғида, соат 14:00дан 17:00гача кутамиз.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.