“Локомотив” ПФК UZTELECOM билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган ҳамда ҳар жабҳада ўрнак бўлишга ҳаракат қилаётган “Локомотив” профессионал футбол клубининг ҳамкорлари сони ортди.

“Локомотив” ПФК юртимизнинг машҳур компанияларидан бири UZTELECOM компанияси  билан ўзаро ҳамкорликка имзо чекди. Бундан буён UZTELECOM асосий титул ҳомийимиз “Orient Finans Bank” каби “Локомотив” футбол клубининг титул ҳомийси ҳисобланади ҳамда жамоа киядиган футболкаларнинг орқа қисмидаги рақам остига компания ёзуви туширилади.

Маълумки, “Локомотив” ПФК шу пайтга қадар “Orient Finans Bank” (OFB), “Joma” спорт кийимлари, “Alskom” суғурта компанияси, “Sayhun” ичимлик суви, “Sarkor Telecom” интернет провайдери, “O’zbegim Taronasi” радиоси, “Osiyo” колбаса маҳсулотлари каби ташкилотлар билан ҳамкорликда иш юритиб келаётганди. Эндиликда ҳамкорларимиз сони яна ошганидан мамнунмиз.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.