“Локомотив” эртага таништирув маросимини ўтказади

Эртага, 28 февраль куни “Локомотив” ПФК янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказади.

Маълумки, “Локомотив” футбол клуби учун ҳар мавсум стартида шундай тадбир ташкил қилиш мана бир неча йилдирки одатий ҳолга айланган. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони спорт соҳасида фаолият юритаётган ОАВ ходимларини эртанги тадбирга таклиф этади.

Таништирув маросими ТТЗ “Локомотив” стадионининг матбуот анжуманлари залида ташкил этилади ва соат 12:00да бошланади.

“Локомотив” таркибига қўшилган футболчилар: 

Азиз Ҳайдаров (аввалги жамоаси “Бунёдкор”)
Жамшид Искандеров (аввалги жамоаси “Пахтакор”)
Филип Райевац (аввалги жамоаси “Бунёдкор”)
Авазбек Ўлмасалиев (аввалги жамоаси “Нефтчи”)
Йован Жокич (аввалги жамоаси АГМК)
Даврон Ҳошимов (аввалги жамоаси “Навбаҳор”)
Жавоҳир Илёсов (аввалги жамоаси “Металлург”)
Арслонмурод Аманов (аввалги жамоаси “Бухоро”)

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.