“Локомотив” Самарқандда, эртага Кубок финали бўлади

Эртага, 30 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Кубоги мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтади. Бунда олий лига чемпиони “Локомотив” Қаршининг “Насаф” клубига қарши баҳс олиб боради.

Бугун эрталаб “Локомотив” ПФК вакиллари “Афросиёб” тезюрарди поезди орқали кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига етиб келишди. Жамоа 10:30да манзилга етиб келди. 10:45да “Локо” бош мураббийи Андрей Микляев ва футболчимиз Олег Зотеев ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этишди.

img_8435

Соат 11:00дан бошлаб футболчиларимиз ўйин бўладиган стадионда машғулот ўтказишди. Машғулотда жамоа билан Самарқандга ташриф буюрган барча футболчилар иштирок этишди. Фақат Бобур Йўлдоршев билан Неманья Яничич алоҳида шуғулланди.

img_8464

Эртанги ўйин соат 13:00да бошланади. Учрашувни Власдилав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Беллашувда “Локомотив” қизил, “Насаф” эса кўк рангли футболкаларда тўп тепади.

img_8928

img_8450

img_8464

img_8648

img_8699

img_8767