Журналистлар диққатига!

“Локомотив” ПФК 15 февраль куни ОАВ ходимларини Осиё чемпионлар лигаси-2019 мусобақаси учун аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, бугун 25 февраль аккредитация учун ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги куни ҳисобланади. “Локомотив” иштирокидаги ОЧЛ ўйинларида фаолият юритишни истовчи журналистлар бугун соат 18:00га қадар “Локомотив” ПФК матбуот хизматига ташкилот номидан ариза, 3х4 ҳажмдаги фотосурат ҳамда паспорт нусхасини юборишлари мумкин.

Барча керакли ҳужжатлар lokomedia@mail.ru электрон почтаси орқали қабул қилинади.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.