Андрей Фёдоров: “Локомотив” кучайди”

Бугун “Локомотив” Ўзбекистон Суперкубоги доирасида АГМКни мағлуб этди. Ушбу учрашувдан кейин “Локомотив” бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Ҳеч қачон бундай асабийлашмаганман. АГМК бунгача иккита расмий ўйинда қатнашиб, ўзларини синаб, хато ва камчиликларни кўриб олганди. Бироқ биз рақибни яхши ўргандик. Яхши ўйин кўрсатдик. Йигитлар иккинчи голдан кейин бўшашди. Жароҳат ва мажбурий ўзгариш туфайли ўйин сифатимиз бироз ўзгарди. Мавсумни ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандман.

Арслонмурод Амонов ўйинга тўлиқлигича тайёр эмасди. У билан бу борада гаплашиб олганмиз. Унинг “Бухоро”даги мухлисларни хурсанд қиладиган ўйинларини “Локо”да ҳам кўраситишига умид қиламиз.

Янги футболчилар кетганларнинг ўрнини боса олади. “Локомотив” яхши савияли футболчиларни жалб қилди. Айта оламан, “Локомотив” янада кучайди.

Тақвим? Ҳа, фикрларим унчалик яхши эмас. Биз 1 март куни учун тайёрлангандик. Аммо яна чемпионат ОЧЛдан кейин бошланадиган бўлди. Энди режалар бироз ўзгаради. Аммо ҳар бир баҳсда ғалаба учун ўйнаймиз.