ОЧЛ. Сўнгги рақибимиз – “Ал Райян” (Қатар)

Кеча Осиё чемпионлар лигаси-2019нинг гуруҳ босқичига саралаш ўйинлари ўтказилди. Унда B гуруҳида қатнашадиган сўнгги жамоа номи ҳам маълум бўлди.

Ушбу йўлланма учун Қатарнинг “Ал Райян” ҳамда Эроннинг “Сайпа” жамоалари кураш олиб боришди. Гарчи, 3-дақиқада тўп ўтказиб юборган бўлишига қарамай, мезбонлар кейинчалик 3 бора рақиби дарвозасини ишғол қилди ва ушбу ғалаба орқали B гуруҳига йўлланма олди.

“Ал Райян” (Қатар) – “Сайпа” (Эрон) 3:1
Голлар: Арман Рамазоний (3, 0:1), Жельмин Ривас (27, 1:1), Себастьян Сория (89, 2:1), Жельмин Ривас (90, 3:1).

Демак, ОЧЛ гуруҳ босқичидаги якуний тақвимимиз шундай кўриниш олди:

1-тур. 4 март (душанба)
“Ал Иттиҳод” – “Ал Райян”
“Локомотив” – “Ал Ваҳда”

2-тур. 11 март (душанба)
“Ал Райян” – “Локомотив”
“Ал Ваҳда” – “Ал Иттиҳод”

3-тур. 9 апрель (сешанба)
“Ал Райян” – “Ал Ваҳда”
“Ал Иттиҳод” – “Локомотив”

4-тур. 22 апрель (душанба)
“Ал Ваҳда” – “Ал Райян”
“Локомотив” – “Ал Иттиҳод”

5-тур. 7 май (сешанба)
“Ал Райян” – “Ал Иттиҳод”
“Ал Ваҳда” – “Локомотив”

6-тур. 21 май (сешанба)
“Локомотив” – “Ал Райян”
“Ал Иттиҳод” – “Ал Ваҳда”