“Локомотив” бугун “Олимпия” билан ўйнайди

“Локомотив” 30 январдан буён Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

“Темирйўлчилар” бугун ушбу йиғин доирасидаги сўнгги синов-назорат учрашувида майдонга тушади. Унда жамоамизга Словениянинг 6 карра чемпиони “Олимпия” клуби рақиблик қилади.

Баҳс маҳаллий вақт билан 17:00 (Тошкент вақти билан 19:00)да старт олади.