Фарғона вилояти Ҳокими кубоги-2019. 2-турда дуранг

Фарғона вилоятидаги Ҳоким кубоги мусобақалари давом этмоқда.

Бугун “Локомотив”нинг ёшлар жамоаси 2-турда Қувасойнинг “Цементчи” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Учрашув давомида катта ташаббусга эга бўлган Тимур Кападзе шогирдлари бир неча бора голга тортадиган вазиятлардан фойдалана олишмади. Рақиблар эса дарвозамиз олдида ҳавфли вазиятларни деярли содир этишмади. Рақибларнинг бир неча зарбаларини дарвозабонимиз бартараф эта олди. 90 дақиқа мобайнида икки томон ҳам рақиб дарвозасини ишғол қила олмагани боис, ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.

Фарғона вилояти Ҳокими кубоги-2019
“Цементчи” (Қувасой) – “Локомотив” 0:0
31 январь, 14:00. ФарДУ стадиони.
“Цементчи”: 1. Нодир Муҳаммаджонов, 14. Нодир Йўлдошев, 13. Бобур Исроилов, 20. Отабек Муҳаммаджонов, 4. Мирзоҳид Акбаров, 10. Фахриёр Ўринбоев, 27. Шохрух Йўлдошев, 15. Ибод Абелфазов, 19. Достонбек Рашидов, 17. Искандар Анваров, 9. Нодир Тўланов.
Захирадагилар: 22. Достонбек Бобожонов, 8. Азиз Фозилов, 23. Фарруҳ Ахунов, 18. Шахбоз Ғаниев, 3. Раҳим Ҳасанов, 2. Шохрух Маҳаматов, 7. Алишер Юлдашев.

“Локомотив”: 31. Дилшод Ёқубов, 33. Эрнест Османов, 44. Жалолиддин Жумабоев, 80. Авазбек Элмуродов, 22. Улуғбек Абдуллаев, 27. Улуғбек Зиётов, 28. Бекзод Бурхонов, 9. Бобур Отамуротов, 77. Фозилжон Абдуллажонов, 17. Муҳаммаджон Гафуров, 7. Ҳурматбек Йўлдошев.
Захирадагилар: 1. Арсланбек Аҳроров, 5. Муҳаммадали Намозов, 19. Жамолиддин Баҳромов, 29. Тимур Маматмуродов, 24. Умар Адҳамзода, 8. Асадбек Исломов, 11. Владислав Фомин.

“Локомотив”нинг навбатдаги ўйини 4 февраль куни “Шердор”га қарши ўтказилади. Баҳс ФарДУ стадионида соат 14:00да старт олади.