“Локомотив” Туркияга йўл олди

“Локомотив” янги 2019 йилги мавсум учун тайёргарликнинг иккинчи босқичини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетди.

30 январь-13 февраль кунлари Анталияда ўтадиган йиғинларда “Локомотив” футболчилари 4та синов-назорат ўйинларини ўтказади.

Дастлаб, 4 февраль куни Мокванинг “Динамо”си жамоамиз рақиби бўлади. “Локомотив” 6 февралда Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони “Астана” клуби билан куч синашади. 9 февралда Украинанинг “Заря” жамоаси “Локо” билан баҳс олиб боради. “Темирйўлчилар” 12 февралда Словениянинг “Олимпик” клуби билан баҳс олиб боради.