Дубайдаги ўқув-машғулотлар йиғини якунланди

“Локомотив” БААнинг Дубай шаҳридаги йиғинларни якунлади.

9 январдан 23 январга қадар давом этган йиғинларда “Локомотив” учта синов-назорат ўйинларини ўтказди.

“Локомотив” дастлаб, 16 январь куни Москванинг “Спартак” жамоаси билан куч синашди ва 2:5 ҳисобида мағлуб бўлди. 18 январда эса Словакиянинг “Жилина” жамоаси 2:0 ҳисоби билан доғда қолдирилди. 21 январда Даниянинг амалдаги чемпиони “Брондбю” жамоаси “Локомотив”ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Шу орқали “темирйўлчилар” янги 2019 йилги мавсум учун тайёргарликнинг илк босқичини якунлади.

Футболчилар бугун 16:30да Тошкентга етиб келишади.

Навбатдаги йиғин 30 январдан 13 февраль кунига қадар Туркияда бўлиб ўтади. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз.