“Локомотив” ҳам, “Насаф” ҳам кубок баҳсларида бир мартадан зафар қучишган  

Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Локомотив” клуби икки ўйин натижасига кўра “Бунёдкор”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, мамлакат кубоги финалига йўлланмани қўлга киритди. Шу тариқа, “Темирйўлчилар” ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон кубоги финалида ўйнайдиган бўлишди.

Финалда эса “Локо”га кубокнинг амалдаги соҳиби – Қаршининг “Насаф” жамоаси рақиблик қилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, “Насаф” ўтган йили “Бунёдкор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор кубокка эга чиққан эди. Қизиқ жиҳати шундаки, “Локомотив” ҳам ўз ҳисобида ҳозирча ягона бўлиб турган мамлакат кубогига икки йил аввал айнан “Бунёдкор”ни мағлуб этган ҳолда эришганди. Шу тариқа, кубок беллашувларида бир мартадан зафар қучган икки клуб бу сафар ўзаро баҳс юритишади.

img_7258

Финалчиларнинг Ўзбекистон кубогини қўлга киритган йили:

“Локомотив” – 1 марта (2014 йил)

“Насаф” – 1 марта (2015 йил)

 

Таъкидлаб ўтамиз, 2016 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви 30 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида бўлиб ўтади.