Жамшид Искандеров – “Локомотив” футболчиси

2018 йилги Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони “Локомотив” футбол клуби Жамшид Искандеров билан келишувга эришди.

Ўзининг ёрқин ўйинлари орқали мухлислар эътиборига тушган ажойиб ярим ҳимоячи 2019 йилги мавсумда Осиё чемпионлар лигаси, Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон Кубогида “темирйўлчилар” шарафини ҳимоя қилади.

Жамшид Искандеров ҳақида маълумотлар:
2011 “Динамо” (Самарқанд) 2 ўйин, 123 дақиқа
2012-2018 “Пахтакор” (Тошкент) 156 ўйин, 10212 дақиқа, 20 гол