ОЧЛ-2019. Эҳтимолий рақибимиз – “Минерва Панжоб”

Ўзбекистон Суперлигасининг чемпиони бўлган ҳолда “Локомотив” ОЧЛ-2019нинг B гуруҳига тўғридан-тўғри йўлланма олди.

Олдинроқ гуруҳдошларимиз Саудия Арабистонининг “Ал Иттиҳод” ва БААнинг “Ал Ваҳда” жамоалари ҳақида маълумотлар бергандик.

Энди B гуруҳига чиқиш учун курашадиган жамоалар ҳақида тўхталамиз.

gljdwu-k

Дастлаб, B гуруҳига чиқиш учун ОЧЛ саралашининг 2-босқичида Ҳиндистоннинг “Минерва Панжоб” жамоаси 12 февраль куни Эронда “Сайпа” меҳмони бўлади. Бу Ҳиндистон жамоасининг қитъа миқёсидаги илк ўйини ҳисобланади. Жамоа мамлакатнинг амалдаги чемпиони сифатида ОЧЛ саралаш босқичига йўлланма олди. Якунланган 2017/18 йилги мавсумда панжобликлар 18 ўйинда 11 ғалаба, 2 дуранг, 5 мағлубият қайд этди ва 35 очко тўплаб, яқин таъқибчиси “НЕРОКА”ни 3 очкога ортда қолдирди.

paul-munster-759

2018 йилнинг августида жамоа бошқарувига шимолий ирландиялик Пол Мюнстер таклиф этилди. Ҳозирча унинг қўл остидаги жамоанинг ишлари яхши эмас. Европалик мутахассис қўл остида “Минерва Панжоб” айни дамда Ҳиндистоннинг 7-жамоаси бўлиб турибди. Клуб 10 ўйиндан кейин 3 ғалаба, 4 дуранг, 3 мағлубият қайд этди. 13 очко жамғарган “Минерва” пешқадам “Реал Кашмир”дан 5 очкога ортда қолмоқда.

dvf5hhwwkaazfew dvf5yvuwoaaev5x dvf531pxcailoig “Минерва Панжоб”нинг уй ўйинлари ва машғулотларни Панчкула штатидаги 3000 ўринга мўлжалланган “Tau Devi Lal Football Stadium” стадионида ўтказилади.

dvhikfxw0aayi4e

“Минерва Панжоб” таркибида колумбиялик Хорхе Родригес, нигериялик Филипп Нжоку, Бала Дахир, Донатус Эдафе, ганалик Уильям Асиеду ва япониялик Ю Кубоки каби легионерлар фаолият олиб бормоқда.