ОЧЛ-2019. Рақибимиз – “Ал Ваҳда”

“Локомотив” ОЧЛнинг 2019 йилги мавсумида B гуруҳида кураш олиб боради.

Бугун биз гуруҳдошимиз БААнинг “Ал Ваҳда” жамоаси ҳақида тўхталамиз.

“Ал Ваҳда” – БАА Про-лигасининг 4 карра чемпиони. Жамоа 2 марта Президент кубоги, 4 бора мамлакат Суперкубоги ва 2 марта БАА лига кубоги совринини қўлга киритган.

Жамоани айни дамда голландиялик мутахассис Хенк Тен Кате бошқармоқда. Бунгача у “Ал Жазира”да ишлаганини барча билса керак.

photo_2018-12-17_11-30-59

Абу-Даби шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи жамоа ўтган мавсум БАА Про-лигасининг 2-поғонасини қўлга киритди ва ОЧЛ йўлланмасига эга чиқди. Турнир жадвалида “Ал Ваҳда” 22 ўйиндан кейин 46 очко тўплади. Жамоа 14 марта ғалабага эришган бўлса, 4 мартадан дуранг ва мағлубият қайд этди.

Ушбу мавсумда эса клуб айни дамда миллий чемпионатнинг 5-поғонасида кетмоқда. “Ал Ваҳда” 12 ўйинда 5 ғалаба, 3 дуранг ва 4 мағлубият қайд этди.

photo_2018-12-17_11-32-26

“Ал Ваҳда” сўнгги 2 ўйинида мағлуб бўлди. Отабек Шукуров гол урган куни “Шаржа”га 2:3, шунингдек, Президент кубогида “Дибба Ал Фужайра” жамоасига 0:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.

“Ал Ваҳда” таркибида жанубий кореялик Рим Чанг-Ву, мисрлик Абдалла Ал Рафаей, бразилиялик Леонардо, марокашлик Мурод Батна, аргентиналик Себастьян Таглябюэ, танзаниялик Яхё Ал-Ҳассаний каби легионерлар фаолият олиб боришмоқда.

Себастьян Таглябюэ 11 гол билан жамоанинг тўпурари бўлиб турибди.

photo_2018-12-17_11-52-50

ОЧЛнинг якунланган мавсумида “Локомотив” ўз гуруҳида “Ал Ваҳда”га қарши баҳс олиб борганди. Ўшанда жамоамиз икки ўйинда 5:0 ва 4:1 ҳисобида ғалабага эришганди.

photo_2018-12-17_11-52-43