“Локомотив” – “Пахтакор”. Ўзаро ўйинлар

PEPSI Суперлигаси 31-турининг марказий беллашуви “Локомотив” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Пахтакор” клубини меҳмон қилади.  Ўйин соат 18:00да старт олади.

111

Шу ўринда ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак,  “Локомотив” шу пайтга қадар “Пахтакор”га қарши 29та баҳс ўтказган.  Ўзаро ўйинларда катта устунлик “шерлар” томонида. “Локомотив” ушбу жамоани умумий 5 марта мағлуб этган. “Пахтакор” “Локо”ни 17 марта доғда қолдирган бўлса, қолган 7 ўйин дуранг билан якун топган.

“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини ҳозиргача 27 марта ишғол этишга муваффақ бўлишган.  Дарвозамиздан эса 60 бор тўп ўтказиб юборганмиз.

“Локомотив”нинг “Пахтакор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси ушбу мавсум рақибимиз майдонида қайд этилди – 3:1.

“Темирйўлчилар” ўз майдонида “Пахтакор” билан ўтган 14 баҳснинг 2тасида ғалаба қозонган бўлса, 8 марта мағлубиятга учраган. “Локомотив” ўз майдонида “шерлар” билан 4 марта дуранг ўйнаган.

Ўтган босқичда “Локомотив” мезбонлигида кечган баҳс 0:0 ҳисобида якунланганди. “Пахтакор” майдонида ўтган ўйинларда 1:1 ва 1:3 ҳисоби қайд этилди.

Факт: “Локомотив” иккинчи босқичда мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди.
“Локомотив” миллий чемпионат доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 19 баҳсда ютқазмади.
“Пахтакор” бу мавсум сафарда ўтган сўнгги 10 ўйиннинг 6тасида ғалабага эришган.