Синов-назорат учрашувида дуранг ўйнадик

Бугун “Локомотив” стадионида синов-назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Унда “Локомотив” жамоаси Ўзбекистон Кубоги соҳиби АГМКга қарши баҳс олиб борди. Ажойиб ўтган баҳснинг 18-дақиқасида Жасур Ҳасанов жарима зарбасидан кейин дарвозани ишғол қилди. 40-дақиқада эса Владислав Касминин бурчакдан оширилган тўпга боши билан зарба бериб, ҳисобни 0:2 кўринишга келтириб қўйди.

Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида Сардор Рашидов рақиб ҳимоячисини алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилган бўлса, 68-дақиқала Алишер Шоғуломов дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди, 2:2.

Бугун “Локомотив” таркибида асосан ёшлар тўп сурди. Чунки жамоанинг 7 нафар асосий футболчиси миллий терма йиғинларида қатнашмоқда.

Синов-назорат учрашуви
“Локомотив” – АГМК 2:2
Голлар:
 Сардор Рашидов (61), Алишер Шоғуломов (68) – Жасур Ҳасанов (18), Владислав Касминин (40).

photo_2018-11-19_14-49-35 photo_2018-11-19_14-49-37 photo_2018-11-19_14-49-45 photo_2018-11-19_14-49-47 photo_2018-11-19_14-49-53 photo_2018-11-19_15-47-57 photo_2018-11-19_15-48-01 photo_2018-11-19_15-48-03 photo_2018-11-19_15-48-05 photo_2018-11-19_15-48-07 photo_2018-11-19_15-48-09 photo_2018-11-19_15-48-10 photo_2018-11-19_15-48-12