“Локомотив” машғулотлари 5 августдан давом эттирилади

Кеча PEPSI Суперлигасининг 20-турида “Пахтакор”га қарши ўта муҳим баҳсда қатнашган “Локомотив” футболчилари 4 кунлик танаффусга чиқишди.

Энди жамоа аъзолари 5 август кунида машғулотларга қайтади ва навбатдаги баҳсга ҳозирлик кўради.

“Локомотив”нинг PEPSI Суперлигаси 21-тури доирасида “Нефтчи”га қарши баҳси 11 август куни соат 20:00да старт олади.