Шота Арвеладзе: “Яхши ўйин бўлди”

PEPSI Суперлигасининг 20-тури доирасида “Локомотив”га қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Бугун Ўзбекистоннинг энг кучли жамоалари майдонда ўзаро тўқнаш келди. Умуман олганда яхши ўйин бўлди, бу мухлисларга ҳам ёқди. Ҳакамлик? Бу борада ҳеч нима демайман. Чунки улар жаҳон юлдузлари иштирокидаги ўйинларни кўп бора бошқаришган.

Гонсалвешдан кўпроқ гол уришини истайман. Чунки у ҳужумчи. Жиру ЖЧда гол ура олмади, бироқ жаҳон чемпионига айланди. Бундай ҳолатлар кўп бўлиб туради. Аммо ҳужумчиларим кўпроқ гол уришларини хоҳлайман.

Ўйнамаган инсон захирада ўтириб хато қилмайди. Майдондаги барча футболчилар эса хатоликка йўл қўяди. Мен футболчиларим қандай ҳолатда эканлигини яхши биламан.

photo_2018-08-01_23-43-26

Тиаго Безерра: – Ўйин охирида гол ўтказиб юбориб ғалабани қўлдан чиқарганимиз аламли бўлди. Баҳс ажойиб ўтди. Юқори атмосфера, ажойиб ҳаво. Учрашув барчага ёқди, деб ўйлайман.