Андрей Фёдоров: “Кутганимдек қизиқарли ўйин бўлди”

PEPSI Суперлигасининг 19-тури доирасида “Бунёдкор”га (3:1) қарши кечган баҳсдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида “Локомотив”да бош мураббий вазифасини бажараётган Андрей Фёдоров иштирок этди.

– Ўйин олдидан шундай қизиқарли баҳс бўлишини кутгандим. Ўзбекистонда неча йиллардан буён фаолият олиб бораётган бўлсам, “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоаларининг ўзаро ўйинлари ҳар доим шундай руҳда ўтиб келган. Бунда майдон, учрашув ўтказилиш жойининг фарқи йўқ. Барчаси ажойиб тарзда кечади. Бу клублар бир неча йиллардан буён ҳужумкор ўйин кўрсатиб келишмоқда. Гол уриш учун вазиятлар анчагина бўлди. Шунчаки, кўпроқ гол урган жамоа ғолибликка эришди. Мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатгани учун жамоаларга раҳмат айтаман.

123_1281

Анзур Исмоилов: “Бугун иккита ажойиб жамоа ўзаро тўқнаш келди. Томонлар анчагина кучли ўйин кўрсата олди. Менимча, ғалабада маҳоратнинг ўрни билинди. “Бунёдкор” ёш ва кучли футболчилардан тузилган ажойиб жамоа.

Биринчи бўлим якунида тўп дарвоза чизиғини тўлиқ кесиб ўтди. Гол бор эди. Ҳеч кимга эътироз йўқ”.