Шерзод Қосимов бошқарган ўйинларда “Локомотив” мағлуб бўлмаган

Эртага PEPSI Суперлигасининг 19-тури марказий баҳси ўтказилади. Унда “Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Учрашувни тажрибали ФИФА рефериси Шерзод Қосимов бошқариб боради. Унга қанотларда Руслан Серазетдинов, Андрей Цапенко ёрдам беради. Захирадаги ҳакам сифатида Шавкат Насибуллаев фаолият олиб боради.

Тошкентлик ҳакам бу мавсум Суперлиганинг 10 баҳсида ишлади. Унда 44 марта сариқ, бир марта қизил карточка кўрсатди.

Шерзод Қосимов фаолияти давомида “Локомотив” иштирокидаги 12 баҳсни бошқарган. Эътиборли томони шундаки, бунда “Локомотив” бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган. “Темирйўлчилар” шуларнинг 11тасида ғалабага эришган. Бир учрашувда томонларнинг кучи тенг келган.

Шерзод Қосимовнинг “Локомотив” иштирокидаги ўйинлари:

12/06/18. Суперлига. “Локомотив” – АГМК 2:1 (4 огоҳлантириш)
13/05/17. Олий лига. “Локомотив” – “Қизилқум” 2:0 (7 огоҳлантириш)
08/03/17. Олий лига. “Локомотив” – “Сўғдиёна” 3:0 (4 огоҳлантириш)
23/11/16. Олий лига. “Бунёдкор” – “Локомотив” 0:1
25/10/16. Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Бунёдкор” 1:0 (3 огоҳлантириш)
25/06/16. Олий лига. “Металлург” – “Локомотив” 3:3 (3 огоҳлантириш, 1 четлатиш)
30/05/16. Олий лига. “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:3 (3 огоҳлантириш)
15/04/16. Олий лига. “Локомотив” – “Машъал” 3:1 (3 огоҳлантириш)
04/11/15. Олий лига. “Локомотив” – “Машъал” 1:0 (2 огоҳлантириш)
26/08/15. Олий лига. “Локомотив” – “Динамо” 2:1 (2 огоҳлантириш)
04/07/15. Ўзбекистон кубоги. “Металлург” – “Локомотив” 0:1 (5 огоҳлантириш)
27/04/13. Ўзбекистон кубоги. “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:2 (3 огоҳлантириш)