“Сўғдиёна” – “Локомотив” ўйини олдидан расмийлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Биласиз, эртага “Локомотив” сафарда “Сўғдиёна” жамоасига қарши майдонга тушади. Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ўйиннинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.

Қолаверса, эртанги баҳсни жамоалар қандай рангдаги либосда ўтказишига ҳам аниқлик киритилди. Унга кўра, “Локомотив” қизил рангдаги формада майдонга чиқади. Жиззахликлар эса кўк рангли либосда ўйинни ўтказишади.

photo_2018-07-23_20-29-14

Таъкидлаб ўтамиз, “Сўғдиёна” – “Локомотив” ўйини эртага Жиззахдаги “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади. Учрашув соат 19:00да старт олади.