“Локомотив” ўз майдонида “Насаф”ни мағлуб этди

Бугун PEPSI Суперлигасининг 17-тури доирасида “Локомотив” “Насаф”ни ўз майдонида қабул қилди.

Ўйин “Локомотив”нинг катта устунлигида бошланди. 6-дақиқадаёқ Марат Бикмаев ўнг қанотдан Шуҳрат Муҳаммадиевнинг узатган тўпини дарвозага йўллаб ҳисобни очди, 1:0.

23-дақиқада “Насаф”нинг ўнг қанотдан уюштирган хавфли ҳужуми гол билан якунланди. Шароф Муҳитдиновнинг жарима майдончаси ичидан берган зарбаси дарвозани топди, 1:1.

Биринчи бўлимнинг якунида яна Марат Бикмаев ва яна боши билан берган зарбаси орқали “Локомотив”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 2:1.

63-дақиқада яна Марат Бикмаев катта сахнага чиқди. Унинг берган зарбасини рақиб посбони қайтара олмади, 3:1. Учрашувнинг қолган вақтида томонлар бир неча бора голга тортадиган вазиятлар яратган бўлса-да, бундан фойдалана олишмади.

Шу орқали “Локомотив” ўз ҳисобига 3 очкони қўшиб қўйди.

“Локомотив” – “Насаф” 3:1

Голлар: Марат Бикмаев (6, 45+2, 61) – Шароф Муҳитдинов (23)

“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 7. Садриддин Абдуллаев, 10. Марат Бикмаев (27. Сардор Рашидов, 78), 11. Тимурхўжа Абдуҳолиқов (19. Хусниддин Ғофуров, 62), 15. Сардор Мирзаев (9. Икром Алибоев, 73), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 55. Анзур Исмоилов.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 14. Азизбек Амонов, 21. Николай Погребняк, 23. Идрис Бикмайкин, 80. Фарруҳ Ибрагимов, 88. Игорь Йелич.

“Насаф”: 1. Умиджон Эргашев, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Одилжон Ҳамробеков, 10. Бобир Абдиҳолиқов (30. Худоёрхон Саъдуллаев, 83), 14. Шароф Муҳиддинов, 17. Дониёр Нарзуллаев, 18. Бобур Давлатов (27. Ислом Рашидхонов, 65), 20. Ислом Кенжабоев (9. Амиржон Сафаров, 73), 31. Сайдулло Раҳматов, 38. Акмал Мозговой, 92. Умарбек Эшмуродов.
Захира: 35. Санжар Қувватов, 65. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 4. Мақсуд Каримов, 6. Азизжон Ғаниев, 15. Дилшод Саитов, 28. Хуршидбек Мухторов.

Огоҳлантиришлар: Кахи Махарадзе (28), Олег Зотеев (43), Бобир Абдухолиқов (45).