“Локомотив” – “Насаф”. Ўзаро ўйинлар

PEPSI Суперлигасининг 17-тури доирасидан ўрин олган марказий ва қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган беллашув  “Локомотив” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Насаф” клубини қабул қилади.  Ушбу учрашувни тажрибали рефери – Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.  Ўйин соат 21:00да старт олади.

1222

Шу ўринда ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак,  “Локомотив” шу пайтга қадар “Насаф”га қарши 27та ўйин ўтказган.  Ўзаро ўйинларнинг 8тасида “темирйўлчилар” жамоаси зафар қучган.  14та беллашувда эса “аждарлар”нинг “қўли баланд” келган.  Яна 5та ўйин эса дуранг билан ниҳоясига етган.

“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини ҳозиргача 28 марта ишғол этишга муваффақ бўлишган.  Дарвозамиздан эса 39 бор тўп ўтказиб юборганмиз.

“Локомотив”нинг “Насаф” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2014 йилги мавсум иккинчи даврасида қайд этилган – 5:2.

“Темирйўлчилар” Тошкентда “Насаф” билан ўтган 13 баҳснинг 5тасида ғалаба қозонган бўлса, 4 баҳс томонларнинг кучи тенг келган. Яна шунча ўйинда қаршиликлар ўз уйларига ғалаба билан қайтишган.

Факт: “Насаф” “Локомотив” майдонидаги сўнгги 5 баҳсда ғалабага эриша олмаган.
“Локомотив” ўз майдонида ўтган сўнгги 10 баҳснинг фақатгина биттасида мағлуб бўлган.
“Насаф” сафарда ўтган сўнгги 10 учрашувида 2 марта ғалаба қозонган.