Ёшлар лигаси: “Локомотив” мавсумни мағлубият билан якунлади

Бугун Ёшлар лигасида 30-тур учрашувларига якун ясалди.

Ёшлар биринчилиги сўнгги тури доирасидаги қизиқарли беллашувлардан бирида “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” жамоалари ёшлар таркиблари ўзаро баҳс юритди. Анчагина муросасиз кўриниш олган матч якунда жорий йилги мавсум чемпионлари фойдасига ҳал бўлди – 2:1.

 

“Бунёдкор” – “Локомотив” 2:1

Бош ҳакам: Равшан Копадзе.

Ёрдамчи ҳакамлар: Никита Афиногенов, Султанмурод Абдураҳмонов.

Захирадаги ҳакам: Акобир Шукруллаев.

Голлар: Евгений Танаев, Бобурбек Эргашев (авг.), Миржаҳон Мираҳмедов (пен.)

“Локомотив”: 96. Рустам Нортожиев (25. Сарвар Каримов – 46), 7. Бобур Тиллабоев (41. Шоҳрух Мўминқулов – 66), 8. Жаҳонгир Сафаров, 10. Бек Абдуллаев, 17. Евгений Танаев, 20. Фарруҳ Иброҳимов, 21. Азизбек Омонов, 24. Улуғбек Абдуллаев, 77. Дилшодбек Эргашев (31. Отабек Муҳаммедов – 74), 97. Бобурбек Эргашев (18. Рустам Ҳамроев – 66), 99. Хумоюн Аъзамов.

Захира: 28. Ҳаётбек Раҳимжонов, 68. Воҳид Юнусов, 87. Рустам Хазратқулов.