Чиройли голлар, омадли дебют ва ғалаба!

 

Бугун Pepsi Суперлигасининг қолдирилган 14-туридан ўрин олган  “Локомотив” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Тошкентдаги “Локомотив” стадионида кечган беллашувда “темирйўлчилар” 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

“Темирйўлчилар” Марат Бикмаевнинг бош билан киритган голи эвазига 12 дақиқада олдинга чиқиб олишди. Ўйиннинг 28 дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Даврон Ҳошимов агрессив ҳаракатлари учун иккинчи сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. 38 дақиқада Сардор Рашидовга нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатилди ва жабрланувчининг ўзи уни амалга оширди. Аммо ушбу зарбани меҳмонлар дарвозабони қайтаришга муваффақ бўлди. Бир оз ўтиб Сардор Рашидов барибир ўз мақсадига эришди ва чиройли гол билан жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Шерзод Каримов томонидан берилган зарба Кахи Махарадзенинг оёғига тегиб Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвозага бориб тушди.67 дақиқада “Локомотив”нинг янги футболчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов майдонга тушди ва учрашув сўнгида Санжар Шоаҳмедов томонидан узатиб берилган тўпни “Навбаҳор” дарвозасига киритиб ўзининг дебютини гол билан нишонлади.

Суперлига. 14-тур
13 июль (жума)
“Локомотив”— “Навбаҳор” 3:1 
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Фаррух Янсупов.
Назоратчи – Арслон Хотамов.
Комиссар – Баҳодир Мирзаев.
Голлар: Марат Бикмаев 11, – 1:0 (Шуҳрат Муҳаммадиев). Сардор Рашидов 43, – 2:0 (Марат Бикмаев). Кахи Махарадзе 49 автогол, – 2:1. Темурхўжа Абдухолиқов 90+3, – 3:1 (Санжар Шоаҳмедов)

Амалга оширилмаган пенальти: Сардор Рашидов 37 (дарвозабон)
“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 7. Садриддин Абдуллаев (22. Санжар Шоаҳмедов, 83), 9. Икром Алибоев, 10. Марат Бикмаев (11. Темурхўжа Абдухолиқов, 67), 15. Сардор Мирзаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 27. Сардор Рашидов (19. Хусниддин Ғофуров, 63), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 88. Игорь Йелич.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 14. Азиз Амонов, 18. Фарҳодбек Бекмуродов, 21. Николай Погребняк, 55. Анзур Исмоилов, 80. Фарруҳжон Иброҳимов.

“Навбаҳор”: 45. Акбар Тўраев, 5. Игорь Голбан, 7. Шерзодбек Каримов (30. Дарко Никач, 74), 8. Аюбхон Нўъмонов, 9. Дилшод Жабборов (6. Остон Ўрунов, 46), 10. Азизбек Турғунбоев, 15. Азамат Алланиёзов (17. Сардор Сулаймонов, 46), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзамжон Алиев, 24. Давронбек Ҳошимов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов.
Захира: 35. Дилшод Хамроев, 14. Илҳомжон Бойдедаев, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 27. Равшан Дўсматов, 33. Томислав Пайович, 99. Сарвар Солиев.

Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов 4,

Четлатиш: Даврон Ҳошимов 28.