Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, узоқ йиллардан буён барқарор ўйин намойиш этиб, кўп сонли мухлислар олқишига сазовор бўлиб келаётган маҳоратли дарвозавбон – Игнатий Нестеров футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатлари юқори дивизионида юбилей – 400-учрашувини ўтказди.
PEPSI Суперлигаси 13-тур учрашувлари доирасида “Металлург”га қарши кечган баҳс Нестеров учун юбилей ўйин сифатида футболимиз тарихига кирди.
17 ёшида дебют ўйинини ўтказган Игнатий Нестеров 400лик маррани забт этган дастлабки дарвозабонга айланди. У 400 та ўйиндан 215 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Тажрибали дарвозабон шу пайтга қадар ҳакамлар томонидан 12 марта огоҳлантирилган. Шунингдек, бир марта қизил карточкага ҳам “лойиқ кўрилган”.
Таъкидлаш жоизки, Игнатий Нестеров ҳозирга қадар “Самарқанд-Динамо” (2001), “Пахтакор” (2002-2009), “Бунёдкор” (2009– 2013) жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 2014 йилдан бошлаб эса “Локомотив” дарвозасини қўриқлаб келмоқда.
PEPSI Суперлига 15-тури доирасидан ўрин олган “Локомотив” – АГМК учрашуви старти олдидан Игнатий Нестеровга Профессионал Футбол Лигаси томонидан махсус эсдалик совғаси топширилди.