БУГУН ФУТБОЛ: “Локомотив” – АГМК

Хабарингиз бор, Пепси Суперлигасининг 15-турида “Локомотив” АГМК клубини ўз майдони қабул қилади. Қизиқарли тарзда ўтиши кутилаётган мазкур ўйин олдидан ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихи ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

lokoagmk2017

Қайд этиш жоизки, “Локомотив” ҳамда АГМК жамоалари шу пайтга қадар миллий чемпионатларимиз доирасида 18 бор баҳс олиб боришган. Ўзаро ўйинларда яққол устунлик “темирйўлчилар” жамоаси томонида.

lokoagmkislom

“Локомотив” футболчилари АГМК клубини 11 марта мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган. 4 та ўйинда рақибга имконият бой берилган. Яна 3 та беллашув дуранг билан якунланган.

img_0136

Вакилларимиз олмалиқликлар дарвозасини шу пайтгача 39 бор ишғол этишган ва 21 марта ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишган. Диққатга сазовор жиҳат шундан иборатки, “Локомотив” футболчилари АГМК жамоасига қарши ўтган сўнгги 5та ўйинда 20та гол уришга муваффақ бўлишган.

Пепси Суперлигаси

15 тур

Локомотив” – АГМК

“Локомотив” стадиони, 19:11

Ҳакамлар: Ш.Қосимов, О.Абдувасилов, С.Шоюсупов, Э.Турсунов.

Назоратчи – С.Эрматов.

Комиссар – Ш.Ражабов.