Санжар Шоаҳмедов: Ўйинга барча 100 фоиз тайёр ва биз эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз

Эртага “Локомотив” Суперлига доирасидаги навбатдаги учрашувини ўтказади. Бу сафар “темирйўлчилар” жамоасига АГМК клуби рақиблик қилади.

“Локомотив”нинг етакчиларидан бири Санжар Шоаҳмедов мазкур ўйин олдидан клуб расмий сайтига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Рақиб ҳақида:
– Бизни олдинда АГМКга қарши тўқнашув кутиб турибди. Ушбу матч олдидан барчанинг кайфияти яхши, жароҳат олган футболчиларимиз яна сафга қайтди. Ўйинга барча 100 фоиз тайёр ва биз эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Биринчи даврадаги мағлубият ҳақида:
– Биринчи даврадаги мағлубият эртанги ўйинга таъсир қилмайди. Чунки бу футбол. Ўтган ғалаба ва мағлубиятни унутиб янги ғалабалар учун ҳаракат қилиш керак.

Ўз ўйини ҳақида:
– Ҳар бир учрашувда максимал куч билан ўйнашга ҳаракат қилаяпман. Бу қанчалик яхши ёки ёмонлигини майдонда ўтирган мухлис ва мутахасисларга аён. Рақиб кимлигини ахамияти йўқ. Ҳали олдинда бизни улкан ғалабалар кутаётганига ишончим комил, – деди тажрибали футболчи клуб расмий сайтига.

sanjik22