Эртага, 12-июнь куни Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси навбатдаги учрашувини ўтказади.
Бу сафар жамоамизга Суперлига 15-тури доирасида Олмалиқнинг АГМК жамоаси рақиблик қилади. Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ўйиннинг ташкилий масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, эртанги баҳсни жамоалар қандай либосда ўтказишларига ҳам ойдинлик киритилди.
Унга кўра, “Локомотив” АГМК билан ўйинда майдонга қизил рангли либосда чиқади. Форманинг пастки қисми эса яшил рангда, дарвозабонимиз эгнида бўлса қора рангдаги либос бўлади. Меҳмонлар оқ формада ўйнашади.