Суннат Рўзиев: Келажакда шогирдларим Миллий терма жамоамиз ва “Локомотив” асосий таркибида майдонга тушишади

Кеча “Championat.asia” ташаббуси билан ЎФА ва ТФФнинг ўзаро ҳамкорлиги туфайли ўтказилган “Summer Cup” болалар мусобақаси ўз якунига етди. Унда “Локомотив-2006” финалда “Бунёдкор” клуби ёшларини мағлуб этиб бош совринни қўлга киритди.

“Summer Cup” болалар мусобақасида чемпионликни қўлга киритган “Локомотив-2006” устози Суннат Рўзиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– “Аввало бизга барча шароитларни яратиб бераётган клубимиз рахбариятига ўз миннатдорчилимги изхор этаман. Шу билан бирга мусобақа ташкилотчиларига ҳам бундай ажойиб мусобақа учун ташаккур. “Championat.asia” ташаббуси билан ЎФА ва ТФФнинг ўзаро ҳамкорлигида ўтказилган мусобақа футболчиларим учун катта тажриба майдони. Бундай мусобақалар Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга, келажакда миллий терма жамоамиз ва асосий жамоамиз –  “Локомотив” футбол клуби учун футболчиларни тайёрлаб беради, – дейди мураббий.