“Локомотив” қорли майдонда ўйинолди машғулот ўтказди

Эртага, 23 ноябрь куни “Локомотив” олий лиганинг охирги 30-тур учрашувини ўтказади. Жамоамиз сафарда “Бунёдкор” меҳмони бўлади.

“Темирйўлчилар”нинг бугунги машғулоти “Локомотив” стадионида қор билан қопланган майдонда бўлиб ўтди. Бунда клуб тасарруфида бўлиб турган деярли барча футболчилар иштирок этишди, биргина жароҳатини даволаётган Сервер Жепаровдан ташқари.

Гарчи ҳаво совуқ бўлса-да, бу нарса йигитларнинг астойдил шуғулланишларига заррача таъсир қилмади. “Локомотив”ни олдинда “Бунёдкор”га қарши муҳим иккита баҳс кутиб турибди. Жамоамиз дастлаб эртага олий лиганинг охирги тур баҳсини ўтказади. 26 ноябрь куни эса “Бунёдкор”га қарши яна бир ўйин бўлиб ўтади: Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб баҳси. (Биринчи ўйинда “Локомотив” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган). Иккала учрашув ҳам 14:00да бошланади.

img_4578img_4672img_4686img_4715img_4761img_4784img_4848img_4881img_4899img_4921img_4926img_4934img_5038