Андрей Фёдоров: Менда “Шердор” жамоаси яхши таассурот қолдирди

“Локомотив” – “Шердор” (7:0) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “темирйўлчилар” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Фёдоров қуйидагича фикр билдирди:

– Учрашув йирик ҳисобда якунланган бўлса-да, уни осон ўтди дея олмайман.  Рақиб ҳам бугун ёмон ўйнамади.  Жамоа таркибида ёш футболчилар кўп экани сезилди.  Ушбу жамоанинг “Локомотив-БФК”га қарши баҳсини кузатгандим.  Менда улар илиқ фикр қолдиришди.

Бугун Игнатий Нестеров жароҳат боис майдонга туша олмади.  У бироз муддат жамоамизга ёрсам бера олмайди.  Рашидов эса ўйин пайти кичик жароҳат олди.  Аммо унда ҳаммаси жойида, – деди тажрибали мутахассис. 

– Ўйин қизиқарли ўтди.  “Шердор” жамоаси сафида бир қатор ёш футболчилар ўйнади.  Уларга Суперлига жамоасига қарши кўпроқ ўйинларда майдонга тушиш анча фойда беради.  Бугунги рақибимизда келаси учрашувларда омад тилайман,  – деди Ислом Тўхтахўжаев.