#LokoFamily танлови ғолиблари тақдирланди

Хабарингиз бор, “Локомотив” ПФК стадионга ташриф буюраётган мухлисларни ҳар томонлама вақтини соз ўтказиши ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида турли акция ҳамда танловлар ўтказмоқда. 

Ўтган турда “Локомотив” – “Бухоро” учрашуви вақтида “Локомотив” стадионида олинган оилавий фотосуратлар танловида аниқланган ғолиблар “Локомотив” – “Қизилқум” учрашуви танаффуси вақтида ўз совғаларини олиб кетишди. Иккинчи ўринга “Локомотив” ПФКнинг алоҳида совғалари тақдим этилган бўлса, мутлоқ ғолибга Самарқанд шаҳарига саёҳатга бориб келиш учун Афросиёб поездига 4 кишилик чипталар тақдим қилинди.

Мухлислардан келаси учрашувларда ҳам “Локомотив” стадионида олинган оилавий фотосуратларни кутиб қоламиз.

lf1