“Локомотив” – “Қизилқум”. Ўзаро учрашувлар тарихи ҳақида

PEPSI Ўзбекистон Суперлигаси 12-турининг қизиқарли ўтиши кутилаётган ўйинларидан бирида “Локомотив” Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилади. 

Мазкур жамоаларнинг ўзаро тўқнашувлари ҳамиша шиддатли руҳда ўтиб келади. Жамоалар ҳозирга қадар миллий чемпионатларимиз тарихида 27 марта ўзаро баҳс юритишган. Ўйинларнинг 16тасида “Локомотив” футболчилари, 7тасида эса “Қизилқум” вакиллари зафар қучишган. Яна 4та беллашув дуранг натижа билан ниҳоясига етган.

lokomotiv-qizilqum-2015

“Локо” шу пайтгача ушбу рақиб дарвозасини 41 марта ишғол этган ва ўз дарвозасидан 18та тўп ўтказиб юборган. Жамоамизнинг “Қизилқум” устидан қозонган ғалабаси 5:0 бўлиб, мазкур ғалаба 2004 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида қайд этилган. Ўшанда “Жар” стадионида “Қизилқум”ни қабул қилган “Локомотив” рақиб дарвозасини жавобсиз 5 марта аниқ нишонга олган эди.

lokomotiv-qizilqum-2013