#LOKOFamily танлови ғолиби аниқланди

PEPSI Ўзбекистон Суперлигаси 11-тури доирасидан ўрин олган “Локомотив” – “Бухоро” учрашуви вақтида стадионда олинган оилавий фотосуратлар танлови эълон қилинган эди. 

“Локомотив” матбуот хизматига кўпсонли фотосуратлар келиб тушди. Уларнинг энг саралари клуб расмий Telegram каналида эълон қилинди ва мухлислар энг яхши фотосуратга овоз бериш имконига эга бўлишди. Овоз бериш натижалари якунига кўра, қуйидаги сурат эгаси энг кўп овоз олди ва ғолиб дея эътироф этилди.

bezymyannyy2

Ғолибга Самарқанд шахрига 4 кишилик Афросиёб поезидида бориб келиш чиптаси тақдим этилади. Чиптани олиб кетиш учун клуб матбуот хизматига боғланиш талаб этилади.

Қолаверса,  2-ўринни эгаллаган иштирокчини ҳам бошқа иштирокчилардан катта тафовут билан олдинга ўтиб кетганини инобатга олган ҳолда алоҳида совға кутмоқда.

bezymyannyy

“Локомотив” навбатдаги уй учрашувини 22 май куни “Қизилқум”га қарши ўтказади. Ушбу ўйин вақтида ҳам стадионда ажойиб совғалар ўйналади. Сизларни “Локомотив” стадионида кутамиз.