“Локомотив” – “Бухоро” учрашувида ютуқли совғалар лотереяси ўтказилди

PEPSI Ўзбекистон Суперлигаси 11-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Бухоро” жамоалари учрашуви танаффуси вақтида стадионга ташриф буюрган мухлислар ўртасида ютуқли совғалар лотереяси бўлиб ўтди. 

“Локомотив” ПФКнинг расмий ҳамкорлари ҳисобланадиган Elmakon дўконлар тармоғи ва Alskom суғурта компаниялари томонидан тақдим этилган совғалар эгалари махсус лотерея орқали аниқланди. Лототронга жойлаштирилган рақамли қоғозчаларни тортишда “Локомотив” жамоасининг жажжи мухлисларидан бири яқиндан ёрдам берди. Якунда 5 нафар ишқибоз Alskom компаниясининг махсус совғаларига эга бўлди. Яна 3 нафар мухлис эса Elmakon дўконлар тармоғидан 400 минг сўмдан 1 миллион сўмгача бўлган совғали ваучерлар эгасига айланди.

“Локомотив” навбатдаги учрашувини 22 май куни ўз майдонида “Қизилқум”га қарши ўтказади. Ушбу ўйинда ҳам сизни бунданда ажойиб совғалар кутмоқда.

photo_2018-05-12_16-09-08

337

4p1a1252

4p1a1256